Америка тадбиркорлари Ўзбекистонда инвестицион муҳит билан танишишмоқда

Article
Айни пайтда  Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва унинг президенти Стивен Надерлар бошчилигидаги АҚШ ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Уммон орти тадбиркорлари юртимизга 30 январь куни ташриф буюришган ва 2 февралга қадар Тошкентда бўлишади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий сайти хабар берди.
Ташриф доирасида кеча Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Америка ишбилармон доираларининг маҳаллий тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтиб, унда ўзаро ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистондаги инвестицион муҳит имкониятлари муҳокама қилинди.
Бугун, 1 февраль куни Халқаро бизнес марказида АҚШ маъмурияти юқори мансабли аъзолари, етакчи компаниялари ва ишбилармон доиралари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари, халқаро молия институтлари ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес-форумини ўтказиш режалаштирган.

Биз Twitterда