Америка собиқ муридларни эсламайди: Саакашвили инаугурацияга киролмади

Ижтимоий тармоқларда Дональд Трамп билан дўстлиги ҳақида тинмай бонг урадиган Грузиянинг собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ ҳокими Михаил Саакашвили инаугурация маросимига кира олмади. Афтидан, унинг АҚШ билан "дўстлиги" ҳам "собиқлик" касб этганга ўхшайди. "Миша"нинг Капитолий яқинида буталар орасида маросимни кузатиб турган ҳолати акс этган суратлари матбуотда кенг муҳокама бўлмоқда. Америка собиқ муридларни эсдан чиқарган чоғи, хавфсизлик ходимлари уни хатто маросим яқинига ҳам йўлатишмаган. Бу ҳақда маросимда бевосита иштирок этган “Европача Украина” дипломатик миссияси биринчи вице-президенти Ризозода Али Ризо маълум қилди.
"Мендан ундан анча узоқда эдим. Лекин дўстларим унинг олдидан ўтиб кетишди. У буталар орасида яшириниб, маросимни кузатди. АҚШ президентининг "яқин дўсти" хатто қўриқчилар яқинига ҳам йўлай олмади", – дейди сиёсатчи Facebookдаги саҳифасида.
Инаугурация маросими Капитолий яқинида бир неча юз минг киши томоша қилишди. Саакашвили эса ёлғон гапиришни бас этмай, маросимда иштирок этгани ҳақида ёзмоқда. Тарқалган суратларни эса рус матбуотининг атайин уюштирган фитнаси сифатида баҳоламоқда. 

Биз Twitterда