Америка давлат департаменти ўз раҳбарига қарши меморандум тайёрлади

Article
Дональд Трамп томонидан етти мамлакат фуқароларига ва муҳожирларга нисбатан қабул қилган вақтинчалик чеклов чоралари унинг маъмурияти орасида норозилик юзага келтириб чиқарди. АҚШ давлат департаментининг  100 дан ошиқ ходимлари президент қарорига қарши норозилик меморандумини шу кунларда имзолашади.  Бироқ ҳужжатнинг мазмуни ҳамон таҳрир қилинмоқда деб ёзади  The New York Times  газетаси.
Ҳарбий амалдорлар фармон Ироқнинг можароли ҳудудларидаги ҳамкорлар билан муносабатларга зарар етказишидан хавфсирашмоқда, дипломатлар эса президент фармони мамлакат қонунчилиги ва халқаро ҳамжамият ҳуқуқ нормаларига тўғри келмаслигини таъкидлашмоқда. 
Дипломатларнинг огоҳлантиришича, гўёки имкони бўлган “келгуси террорчилар” тўдасини “саралаб олиш” мақсадида 200 миллион хорижликлар учун давлат дарвозаларини ёпиб қўйиш хавфсизликни оширишга олиб келмайди, балки аксинча эҳтимолий хатарларни янада ошириши мумкин.
Олдин ҳам бунга ўхшаш ҳолатлар бўлиб ўтиб,  2016 йил ёзида давлат департаментининг 51та ходими  Барак Обаманинг Суриядаги сиёсати тўғрисида “ўзига хос фикр” ифодаланган хатни имзолашган эди. Хат Жон Керрига топширилган эди.

Биз Twitterда