Алишер Усмонов дунёнинг энг бой 100 одами сафидан жой олди

Article
Американинг жаҳонга машҳур Bloomberg агентлиги навбатдаги дунёнинг энг бой 500 одами рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда  Mk.ru хабар бермоқда
Агентлик рейтингини Microsoft асосчиси Билл Гейтс (85,6 миллиард доллар) бошқараётган бўлса, 2-ўринни америкалик тадбиркор Уоррен Баффет (78,9 миллиард доллар) эгаллади.
Кучли учликни Amazon раҳбари Жефф Безос (73,5 миллиард доллар) якунлади.
Рейтингнинг кучли юзлигидан ўрин олган USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновнинг бойлиги 13,9 миллиард долларга баҳоланди.

Биз Twitterда