Алиментдан қочиб юрган Учқўрғонлик оталарнинг ақли энди қамоқда киради

 
Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги сайёр судда оталик бурчини унутган фуқароларга маъмурий чора кўрилди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси.
Аниқланишича, туманнинг “Қозоқовул” маҳалласида яшовчи қарздор Р. З фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суднинг 2017 йил йил 6 июлдаги қарорига кўра ундирувчи Х.А фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатиб ўтилган. Лекин, у мажбуриятга панжа орасидан қараб, тўловни вақтида амалга оширмай келади. Боз устига Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилади. Бироқ бундан тегишли хулоса олмаган Р.З нинг алиментдан қарздорлик нақд 11 миллион 368 минг сўмга бориб етади. Натижада қарздорлик бартараф этилмайди ва 18 февраль куни бўлиб ўтган сайёр судда унга ўн беш суткалик маъмурий қамоқ жазо тайинланди.
19 февраль куни бўлиб ўтган сайёр судда эса Кўприкбоши ва Туркистон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар С.М ва Б.Э ларнинг иши ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Яъни, С.М алиментдан 25 миллион 55 минг сўм, Б.Э са 1 миллион 500 минг сўм қарздорлигини тўлаш ўрнига турли баҳоналарни рўкач қилишдан нарига ўтмади. Ҳар икки фуқарога ҳам бўлиб ўтган сайёр суд қарори билан ўн беш суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.
Маълумотларга кўра, туманда 2019 йилнинг январь ҳамда февраль ойларининг шу кунига қадар 14 нафар алимент тўловчи қарздорларга нисбатан суд қарори асосида ўн беш сутка маъмурий жазо қўлланилган.

Биз Twitterда