Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат бошқарувини ўз қўлида ушлаб туриш бўйича тарихий рекордни қайд этди.
У кунчиқар ўлка ҳукуматини 2887 кундан бери бошқариб келмоқда. Ҳукмрон Япония либерал-демократик партиясининг вакили бўлган Абэ ўз мақомини 2021 йил сентябрига қадар сақлаб қолади.
Синдзо Абэ Япония тарихидаги энг ёш бош вазир ҳамдир. Унинг она томондан бобоси - Нобусукэ Киси ҳам мамлакат бош вазири бўлган. Отаси Синтаро Абэ эса Япония ташқи ишлар вазири сифатида фаолият кўрсатган.