Абдушукур Абдуллаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

2017 йил 17 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4988-сон фармонига мувофиқ Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукумат порталида маълум қилинди. 
A.Абдуллаев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда