Абдулла Арипов Туркия элчихонаси томонидан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этди

Тошкентдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида Туркия элчихонаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон-Туркия дипломатик  муносабатлари ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган  тантанали тадбир бўлиб ўтди.
 
 
Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ҳукумат аъзолари, хорижий дипломатик корпус раҳбарлари, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Маросимни Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен ўзбек тилида кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг сўз олган Абдулла Арипов Ўзбекистон-Туркия муносабатларини янада тараққий топишига умид билдирди.
Тадбир ўзбек ва турк тилларида янграган қўшиқлар билан янада бойиди. Унда элчихонанинг махсус таклифи билан vodiymedia.uz ахборот портали вакиллари иштирок этиб, қутлуғ сана билан элчихона ходимларини табриклашди.

Биз Twitterда