Vodiymedia кашф этган "Бока Хуниорс" ўйинчиси "Навбаҳор" сафига қўшилди!

Article

Vodiymedia Продюсерлик маркази янги йил арафасида Аргентинанинг машҳур “Бока Хуниорс” жамоасида тўп сураётган ҳамюртимиз, асли наманганлик Тоҳир Усмоновдан эксклюзив интервью олган эди. Ушбу интервью видеоси бутун интернет оламига тарқаб, ёш талантли футболчимиз билан ўзбек футболи ишқибозлари яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишганди.

Тоҳир ўз интервьюсида “Агар “Навбаҳор”дан таклиф бўлганда, жон деб ўйнардим, чунки тагим наманганлик” деб, Наманган жамоасида тўп суриш иштиёқи борлигини таъкидлаганди. Бу “Навбаҳор” футбол клуби мутасаддилари эътиборига тушган кўринади, кеча, 8 январь куни Тоҳир Усмоновни Тошкентда, “Бунёдкор” мажмуасида мавсумолди тайёргарлигини бошлаган “Навбаҳор” сафига кўрикка таклиф қилишди ва бугун, 9 январь куни Тоҳир Усмонов ўз орзуси бўлган “Навбаҳор” жамоаси формасида дастлабки машғулотларга чиқди. Бу ҳақда футболчининг агенти Акмал Эшонхонов vodiymedia.uz га эсклюзив шаклда хабар берди.