VODIY MEDIAдан тавсия: Янги йил йил арафасида ижтимоий тармоқларда ўтирманг!

Article

Ижтимоий тармоқлар бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Кунни тармоқда бошлаб, тармоқда тугатадиганлар йўқ эмас.

Копенгаген Университети илмий изланувчилари ижтимоий тармоқлар кишиларнинг янги йил олди кайфиятида акс этишини аниқладилар.

«Свопи» нашрининг ёзишича, данияликлар олимлар 1200 киши иштирокида синовлар ўтказишган. Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган. Биринчисидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиганлар жой олишган бўлса, иккинчи гуруҳ аъзолари бир ҳафта тармоқ яқинига йўламаганлар.

Натижа шундай бўлдики, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тарк этганларнинг кайфиятлари кўтаринки руҳда сақланиб қолган.

Синовлар пайтида иштирокчилар вақтларининг кўп қисмини қариндошлари ва яқинлари билан ўтказишган. Бу эса ўз навбатида уларнинг кайфиятларини кўтарилишига хизмат қилган. Олимлар айнан шу омилларни асосий сабаб сифатида кўрсатмоқдалар.

Мутахассисларнинг фикрича байрам арафасида виртуал мулоқотлардан дам олиш кишиларга ўзини чексиз бахтли ҳис этишлари учун имконият яратади.

Аввалроқ олимлар, интернетга муккасидан кетиш иммунитетни кучсизлантиришини аниқлагандилар.

Биз Twitterда