Uzbek Tigers vs. China Dragons: 1:0 олдиндамиз, Мироншоҳдан ишончли ғалаба!!!

Article
Ҳозиргина Хитойдан олган хабаримизга кўра, Жаҳон бокс серияси доирасидаги Uzbek Tigers жамоамизнинг China Dragonsга қарши сафар учрашувининг дастлабки беллашувида 49 кг гача бўлган енгил вазнда бокчимиз Мироншоҳ Иброҳимов Хуан Синга қарши рингга чиқиб ишончли ғалабага эришди. 3:0!
Австралиялик, япониялик ва шри-ланкалик ҳакамлар ҳар уччала раундда ҳам Мироншоҳга мутлақ устунлик беришгач, филиппинлик рефери Эваско Сильдо боксчимизнинг ғолиблигини эълон қилди!
Ҳозирча ҳисоб 1:0, бизнинг фойдамизга. Янгиликлардан бохабар бўлиш учун сайтимизни кузатиб боринг! 

Биз Twitterда