UZBEK TIGERS Қозоғистонда мағлуб бўлди 1:4! Ягона ютуқ Бектемир Мелиқўзиевда!

 
 
Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳридаги “Жастар” (“Ёшлар”) спорт саройида Бутунжаҳон Бокс Серияси 7-мавсуми мусобақаси доирасида Қозоғистоннинг «Astana Arlans» ва Ўзбекистоннинг «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. 
Боксчиларимиз Хитойдаги мағлубиятдан сўнг бу сафар зафар қучишларини кутган эдик. Афсуски, бу сафар ҳам мағлубиятга учрадик: 1:4.
Дастлаб 52 кг гача вазнда ёш боксчимиз Аброржон Кодиров Олжас Саттибаевга мағлуб бўлди 0:3.
Кейин Муроджон Аҳмадалиев ҳам Закир Сафиуллинга айни шу ҳисобда енгилди.
Ҳал қилувчи беллашув шаклини олган 69 кг гача вазндаги Асланбек Шимбергенов-Шаҳрам Ғиясов ўртасидаги кураш тенг борди, бироқ якунда қозоқ боксчига ғалаба берилди 2:1.
Умумий ҳисобда мағлуб бўлганимиз аниқ бўлгач, қолган беллашувлар расмиятчиликка айланди. 81 кг гача вазнда Нурдаулет Жармановга қарши рингга чиққан Бектемир Мелиқўзиев кайфият яхши эмаслигига қарамай, ишончли ғалаба қозонди: 3:0.
Лекин 91 кг дан юқори вазндаги охирги жуфтликда Баҳодир Жалолов Камшибек Конкабаевга яна мағлуб бўлди 0:3...
Ишонамизки, терма жамоамиз мураббийлари ва боксчиларимиз икки мағлубиятдан керакли хулоса чиқаришади ва Тошкентда бўлиб ўтадиган қаторасига уч учрашувда мухлисларга ёрқин ғалабалар тақдим этишади...
 

Биз Twitterда