Nissan 54 минг автомобилни носоз хавфсизлик ёстиқчаси туфайли қайтариб олишни бошлади

Япониянинг Nissan компанияси Шимолий Америка бўлинмаси хавфсизлик ёстиқчасидаги носозлик туфайли 54 минг дона автомобилни қайтариб олишни бошлади. Ушбу ёстиқчалар эшикни ёпганда ҳам очилиб кетмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, 2012 йилда ишлаб чиқарилган Versa моделидаги автомобиллар қайтариб олинади. Nissan компаниясининг изоҳига кўра, бу муаммо датчиклар фаолияти бузилгани туфайли юзага келган. Бу ноқулайлик автодилер томонидан текинга тўғрилаб берилади.

Биз Twitterда