Mymanu Clik наушник-таржимони лаҳзада 37 тилдан таржима қила олади! (+видео)

Article
Британиянинг Mymanu компанияси ғаройиб қурилма ихтиро қилди. Mymanu Clik наушниклари реал вақт режимида 37 тилдан таржимани амалга ошира олади. Бу ихтиро Барселонада ўтказилаётган Mobile World Congress кўргазмаси доирасида намойиш этилди.
Симсиз Mymanu Clik наушниклари нутқни бир-икки гап орқада қолган ҳолда таржима қилади. Қурилма Bluetooth орқали смартфон билан алоқадор равишда ишлайди. Шунингдек, офлайн ҳолатда ҳам ичидаги микропроцессор туфайли таржимани амалга оширади. 37 тил, жумладан япон, рус, испан, иврит ва инглиз тилининг бир неча шевалардан таржимани қила олади.
Mymanu Clik қурилмасини ҳали ҳеч ким синаб кўргани йўқ. Mobile World Congressига Британия стартапи намунавий версиясини олиб келди. Чунки илк прототиплар кўргазмадан бир кун аввал ишга туширилганди. Қурилманинг нархи £155 этиб белгиланган. Оммавий равишда ишлаб чиқариш шу ой ўрталаридан бошланади. Айни пайтда компания Google ва Spotify мусиқавий стриминг сервиси  билан ҳамкорлик масалаларни кўриб чиқмоқда. Наушниклар савдога май ойида чиқарилади.
Компания раҳбари Дэнни Ману Digital Trendsга берган интервьюсида наушниклар нафақат оддий фойдаланувчилар, балки полиция ва тиббиёт ходимлари, таълим муассасалари учун ҳам ишлаб чиқарилади. Йўл-ҳаракати ҳодисалари пайтида, умуман  полициячиларнинг ҳайдовчилар билан мулоқотида бундай наушниклар катта фойда беради.
 


Биз Twitterда