«MULK INVEST BAHO»: Сиз бебаҳосиз!

Article
Маълумки, баҳолаш фаолиятини ривожлантириш бозор иқтисодиёти муносабатларининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан мамлакатимизда кейинги йилларда баҳолаш фаолияти алоҳида соҳа сифатида шаклланди ва бундай хизмат бозори яратилди.
Айниқса, баҳолаш фаолиятининг қонунчилик ҳамда меъёрий-ҳуқуқий негизини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва улар томонидан кўрсатиладиган хизмат сифати учун масъулиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда унга мувофиқ, ишлаб чиқилган 2009–2015 йилларга мўлжалланган баҳолаш фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек, мулкни баҳолашнинг 11 та миллий стандартлари ўзига хос аҳамият касб этмоқда. 
Бу борада иш олиб бораётган корхоналар кун сайин кўпайиб бораётгани республикамизда мулкни баҳолаш хизматлари бозори ривожланишига ҳисса қўшмоқда.
“MULK INVEST BAHO” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан 2015 йил 7 январда берилган RR-0201-сонли баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга мувофиқ ўз фаолиятини юритади.
"Сиз бебаҳосиз, қолган нарсаларни баҳолаш биздан" шиори билан иш юритаётган “MULK INVEST BAHO” Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Мулкни баҳолаш миллий стандартлари, ўз уставига ҳамда бошқа амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналарни, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳолашга ихтисослашган бўлиб, Республикамиз мулкни баҳолаш хизматлари бозорида ўз ўрнига эга бўлган баҳолаш компанияси сифатида қуйидаги хизматларни кўрсатиб келмоқда:
-  Бино иншоотларни баҳолаш;
-  Eр участкаларини баҳолаш;
-  Қимматли қоғозлар ва улушларни баҳолаш;
-  Транспорт воситаларини баҳолаш;
- Асбоб-ускуналар ва бошқа турдаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкларни баҳолаш.
 
Кўчмас мулк сотиб олишни, инвесторларни жалб этишни ёки кредит олишни режалаштиряпсизми? Активларингизнинг бозор баҳосини, асосий воситаларни қайта баҳолаш ёки етказилган зарарни аниқ миқдорини билиш зарурияти пайдо бўлдими? Бунинг ижобий ечимини топиш учун “MULK INVEST BAHO”га мурожаат қилинг!
Доимий мижозларга 20% чегирма тизими жорий этилган.
 
Манзил: Наманган шаҳри, Қўқумбой шоҳкўчаси, 7-уй
Мўлжал: 17-Автобус саройи ёнида
Тел: 0369 232 09 09; (93) 915 94 44; (93) 915 44 45; (93) 915 66 65
Электрон почта: info@bebaho.uz
 
Веб-сайт: bebaho.uz
 
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. “MULK INVEST BAHO” МЧЖ хизмат кўрсатади.

Биз Twitterда