"Apple беш ёшлик қизчанинг ўлимига сабабчи!"

Article

Айнан шу иддао билан техаслик эр-хотин Жеймс ва Бетани Модизетт Apple компаниясини судга берди деб ёзади РИА.

Улар беш ёшли қизалоқлари Мориянинг ўлимига уяли алоқа ишлаб чиқарувчисини айбдор деб ҳисоблашмоқда.

Бу фалокат 2014 йил декабрида юз берганди. Ўшанда Жеймс ва Бетани икки қизлари билан Даллас яқинида трассада кетишаётганди. Йўлда полициячилар томонидан иш олиб борилаётгани кўриб, машинани тўхтатишади. Улардан орқада келаётган ҳайдовчи Гаррет Вильхельм автомобилни бошқариш пайтида FaceTimeда мулоқот олиб бораётгани туфайли уларнинг автомобили тўхтаганини кўрмайди. Катта тезликда машинани орқасида уриб юборади. Тўқнашув натижасида Модизеттлар оиласи жиддий жароҳат олади. Қизчаларидан бирининг ҳаётини сақлаб қолишни имкони бўлмайди. 

Модизеттлар оиласи 2016 йил 23 декабрь куни  Apple устидан Калифорния Олий Судига даъво аризаси берди. Унда таъкидланишича, корпорация ўз маҳсулоти иловасини хавфсизлик конфигурацияси  билан таъминламаган. Юқори тезликда ўз-ўзидан блокланиш системасини жойламаган, шунингдек фойдаланувчиларини ўз маҳсулотидан қўллаш қоидалари билан огоҳлантирмаган. 

Вильхельм ушбу айби учун қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, озодликдан маҳрум этилганди. У ўтган йилнинг августида озодликка чиқди. 


Биз Twitterда