"Afrosiyob" тезюрар поезди Хоразмни Тошкент билан боғлайди

Article

Жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлигини қайд этди. Шаҳарнинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида сайлгоҳ кўчалар ташкил этиш ва кечки сайр имкониятини яратиш, уларда миллий урф-одатларимиз ва кўнгилочар дастурларни намойиш қилиш бўйича кўрсатмалар берди. 
Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатда тармоқда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш, сувенир ишлаб чиқарадиган корхоналарни кўпайтириш хусусида сўз борди. Соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди. 

 

Биз Twitterда