8 январь Прокуратура ходимлари куни этиб белгиланди

Article

8 январь Ўзбекистонда Прокуратура органлари куни сифатида нишонланади. Бу ҳақдаги қонун Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида қабул қилинди.Ҳужжат Президент томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради.

1992 йил 8 январь куни «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Президентининг фармони қабул қилинган эди. Мажлисда қайд этилганидек, касб байрамининг белгиланиши прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, уларни ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга рағбатлантиришга кўмаклашади.

Манба: «Газета.uz» 


Биз Twitterда