2026 йилги мундиал уч ёки тўрт мамлакатда ўтказилиши мумкин

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионати уч ёки тўрт мамлакатда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳамкорликдаги талабномалар қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
"Биз мундиални ҳамкорликда ўтказиш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлаймиз ва рағбатлантирамиз. 2026 йилда бўлажак ўйинларни уч ёки тўрт давлат биргаликда қабул қилиш эҳтимоли юқори", - деди Инфантино.

Биз Twitterда