2017 йил Ҳаж ибодати учун Ўзбекистонга 2000 та қўшимча ўрин!

Article
Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди! (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). Бу ҳақда Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.
Бу йилдан шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” фонди таклифларига биноан ҳамда ўзбек халқининг бағрикенг ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб, жорий йилда мазкур кенгаш томонидан бир ва ундан ортиқ маротаба ҳаж ва умра сафарларига борган шахсларнинг муборак зиёратларга боришлари кечиктириб турилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг қабул қилинишида республика миқиёсида муборак умра ва ҳаж сафарларига бориш истагини билдирган фуқаролар сонининг тез суръатларда ортиб бориши, мустақиллик йилларида фуқаролар турмуш даражасининг юксалиши, аҳоли сонининг ўсиши, улар томонидан ҳаж ва умра сафарларига бориш истагида амалий ёрдам сўраб кўплаб мурожаатлар қилиниши ҳам эътиборга олинган.

Биз Twitterда