1 гектар ҳам пахта экилмайдиган Янгиқўрғон ҳокимини "Озодлик" "пахта режаси сабаб ишдан олди"

 
“Озодлик” деган “ахборот” манбасининг “манбалари” шу қадар “ишончлики”, ўқиб ҳайрон қоласан киши. Кўп айтаман ва яна такрорлайман, бу кетишда “Озодлик”нинг ўзбекча хизмати яқинда ёпилади. Тўғрида, АҚШ махсус хизматлари бу “оламшумул журналистлар” таҳририятига сарфлаётган пулини бирорта фантаст-ёзувчига берса, улардан кўра маънилироқ материал тайёрлаб бера олади.
Янгисини эшитинг, ўзи ҳам анекдот бўлибди: “Озодлик”нинг хабар беришича, Наманган вилоятидаги 1 гектар ҳам пахта экилмайдиган Янгиқўрғон туманининг ҳокими пахта туфайли ишдан олинибди. Изоҳга ҳожат йўқ дегани инглизча қанақа эди, адашмасам No Comment бўларди... бу ерда ростдан ҳам No Comment!
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда