Жанубий Корея Конституцион суди президент Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади

Жанубий Корея Конституцион суди президент Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади. Энди 60 куни ичида янги президентлик сайловлари ўтказилади. Бу кун, 9 майга тўғри келиши эҳтимоли юқори бўлиб турибди.
Шундай қилиб, 10 март унинг давлат раҳбари лавозимидаги сўнгги куни бўлди. Пак Кин Хе президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди. Энди у эгаллаб турган “Кўк уй” давлат қароргоҳини бўшатиб қўйиши керак. Собиқ президентни пойтахтнинг Самсон-дон туманидаги, 2013 йилга қадар 23 йил давомида яшаган уйига кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Президент тарафкашларида иборат Жанубий Корея озодлик партияси ҳам суд қарорини тан олди. Импичмент туфайли у собиқ президентларга бериладиган бир қатор имтиёзлардан маҳрум этилди. 10 минг долларни ташкил этувчи умбрбодий нафақа, уч ёрдамчи, шахсий ҳайдовчи ва бепул тиббий хизматга эга бўлмайди. Шунингдек, кўзда тутилганидек, 10 йил эмас, 5 йил мобайнида унга қўриқчилар берилади.
Жиноий жавобгарликка тортилиш иммунитетини йўқолиши ҳисобига Пак Кин Хени Жанубий Корея прокуратураси энди бемалол сўроқ қилиши мумкин. Дугонаси Чхве Сун Силь ва Samsung компаниялар гуруҳи раҳбари Ли Чжэ Ён билан боғлиқ коррупцион можарода унинг иштироки борлиги эҳтимоли юқори ҳисобланмоқда. Ҳозирга қадар у барча айбловларни рад этиб келаётганди.

Биз Twitterда