Британиянинг нуфузли The Telegraph нашри коронавирус мавжуд бўлмаган энг чиройли 19 та мамлакатнинг рейтингини тузиб чиқди.
Мазкур рейтингда Ўзбекистон 14-ўринни эгаллади.
The Telegraph рўйхатида Ўзбекистон ҳудуди жиҳатидан Испаниядек келадиган катталиги ва гўзаллиги билан ажралиб турадиган мамлакат сифатида тавсифланган. Учта диққатга сазовор тарихий шаҳар - Бухоро, Хива ва Самарқанд алоҳида тилга олинган.
Коронавирус мавжуд бўлмаган, дунёнинг энг чиройли 19 мамлакати:
Аргентина
Намибия
Куба
Туркия
Мўғулистон
Мадагаскар
Перу
Мальдив ороллари
Мальта
Лаос
Ботсвана
Жанубий Африка
Чили
Ўзбекистон
Польша
Колумбия
Венгрия
Боливия
Танзания