Вертикал ўрмонларга бурканаётган Хитой

Article
Ўрмон деганда кенг майдонни эгаллаган йирик дарахтзор тушунилади. Хитойда эса энига эмас осмонга қараб бўй чўзган экоолам барпо этилади. Бу орқали чинликлар ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтиришни мақсад қилишган. 
Италиялик меъморлар ва Нанкин шаҳри маъмурияти биргаликда амалга ошираётган Vertical Forest лойиҳаси асосида иккита осмонўпар бино қурилади. Унинг ташқи тарафига 1100 дона дарахт ва 2500 та турли ўсимлик ва буталар экилади. Бунинг натижасида кунига  60 кг. тоза кислород ҳавога чиқади. Қурилиш ишлари 2018 йилда якунланади. Айни пайтда Нанкин ҳавоси ифлослиги бўйича олдинги ўринларда туради. Бу кўрсаткич -167 га тенг. Солиштирадиган бўлсак,  Сидней ва Нью-Йоркда бу индекс 60 га, Лондонда  — 100 баллга тенг.
Биноларнинг баландлиги 107 ва 199 метрларни ташкил этади. Кичигидан Hyatt меҳмонхоналар тармоғи жой олади. Каттасига эса музейлар, офислар ва меъморчилик студиялари жойлашади. Бундай иншоотларни Чунцин, Шицзячжуан, Лючжоу, Гуйчжоу ва Шанхайда ҳам барпо этиш режалаштирилмоқда.

Биз Twitterда