Ўн йил давомида ечилолмаган бошқотирманининг жавоби топилди!

Article
Япониялик отахон ўн йил давомида бир бошқотирмани еча олмади. Бу йиллар давомида у мақсадга етиш йўлида тинмай ҳаракат қилди. Осакалик 73 ёшли Акихара Тосико оилавий шифокорининг қабулхонасида уни кутиб ўтириб бошқотирма ечишга ҳаракат қилади. Ва бу уриниш 10 йилга чўзилишини ўшанда у ҳаёлига ҳам келтирмаганди.
Бошқотирма мосламаси оддий. Ёғоч асосга ўтказилган арқонлар ва уларга ўтказилган икки шарча ҳамда бир дона узукдан иборат. Вазифа шундан иборатки, кўк шарчада турган узукни қизил шарча томонга ўтказиш керак. Ўн йил давомида хуноби ошган қария, бунга ечим излаб,  Knight Scoop телевизион дастурига мурожаат қилди. Журналистлар бошқотирмани ечишни физика ўқитувчиси, маймун ва кўзбойлоғичга таклиф этишди. Лекин уларнинг уччови ҳам ишни уддасидан чиқмади.  
Бошқотирмани Япон бошқотирмалар ассосоциацияси ходими ечиб берди.
 

Биз Twitterда