Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов 60 ёшга тўлди!

Photo: http://tdh.gov.tm
 
Туркманистон Президенти муҳтарам Гурбангули Бердимухамедов бугун 29 июнь куни ўзининг 60 ёшини қарши олди.
10 йилдан бери Туркманистоннинг Президенти ўлароқ фаолият юритиб келаётган Туркман раҳбари раҳнамолигида Туркманистон дунё миқёсида ўз ўрнини мустаҳкамлашга, сиёсий-иқтисодий жиҳатдан катта сакрашга эришди.
2007 йил 11 февралда илк бор Президентлик лавозимига сайланган Бердимухамедов раҳбарлигида 10 йил давомида қурилган кўплаб завод-фабрикалар, мактаблар, шифохоналар, минглаб янги уйлар, амалга оширилган кўп миллиард долларлик лойиҳалар натижасида Туркманистон ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгарди. Халқ буни юксак эътироф этган ҳолда, 2017 йил 12 февралда Гурбангули Бердимухамедовни 97,69 фоиз овоз билан қайта президент этиб ишонч билдирди.
Туркманистон раҳбарини қутлуғ сана билан муборакбод этиб қоламиз!

Биз Twitterда