Тожик амалдорлари энди хорижий мукофотларни фақат президент рухсати билан олишади

Тожик амалдорлари президент рухсатисиз халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг махсус ва фахрий унвонлари, давлат мукофотларини ололмайдилар. Мамлакат қуйи парламенти томонидан “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар шуни кўзда тутади. Таҳрирланган қонун президент Имомали Раҳмон томонидан имзоланди. Яна бир тузатишга кўра қўшфуқаролиги бўлган шахслар давлат хизматига кира олмайдилар.
Парламент депутати Абдухалим Гаффоровнинг таъкидлашича, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг барча махсус ва фахрий унвонлари,  давлат мукофотлари  давлат мулки ҳисобланиб, улар музейга топширилиши лозим.
Давлат хизматчисига шундай мукофотлар тақдим этилиши ҳақида мукофотловчилар Тожикистон президентини аввалдан огоҳлантиришлари керак.
Россия президенти Владимир Путин Тожикистонга феврал ойида қилган ташрифи чоғида Имомали Раҳмонни Александр Невский одени билан мукофотлаганди. Шунингдек у мамлакат ташқи ишлар вазири Сироджиддин Аслов кўксига Дўстлик орденини тақиб қўйганди.

Биз Twitterда