Сурия муаммоси Астанада ҳал этилади

Article

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Астанада Сурия бўйича музокараларни ўтказишга тайёрлигини ва бунинг барча шароитларни яратилишини таъкидлади.

Назарбаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда бу ҳақда маълум қилди, деб хабар берди РИА «Новости»

«Сизнинг бу борада таклифингизни қабул қилган ҳолда, Астана музокараларда иштирок этадиган томонларни қабул қилишга тайёр», - деди  у учрашув чоғида.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари бу ҳақда кеча Путин билан, шунингдек, Туркия президенти  Режеп Тайип Эрдоған, Эрон президенти Хасан Руҳонийлар билан гаплашганини маълум қилди.  

«Уларнинг бари рози, биз эса томонларнинг учрашишлари ва ишлашлари учун барча шароитларни яратамиз», — деди Қозоғистон раҳбари.

Аввалроқ Путин, Назарбаев ва Эрдоған телефон орқали мулоқотда Астанада Суриядаги вазият бўйича учрашув ўтказишга келишиб олганлари тўғрисида хабар берилганди.

17 декабрда  Қозоғистон ТИВ томонидан Астанада Сурия ҳукумати ва қуролли  муҳолифатига учрашув майдони яратиб бериш имкониятлари кўриб чиқилаётгани тўғрисида баёнот берилганди. 


Биз Twitterда