Саудия Арабистони 5 млн. меҳнат муҳожирини мамлакатдан чиқариб юборади

Саудия Арабистони аҳолисининг, тахминан, 20 фоизи ташкил этиб турган — 5 миллион меҳнат муҳожирини мамлакат чиқариш дастурини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди. Айни пайтда мамлакатнинг 12 фоиз туб аҳолиси, ишсиздир. Уларнинг 25 фоизини ёшлар, 75 фоизини аёллар ташкил этади.
Маҳаллий зодагонлар туб аҳолига иш бериш имкони бўлган тақдирда ҳам муҳожирларга иш беришга одатланиб қолишган. Бу муаммо мамлакат раҳбарларини анчадан бери ўйлантириб келаётганди.  Ушбу қарор лойиҳаси «Мажлис аш-шўро»да (мамлакат маслаҳат кенгаши) депутатлардан бири доктор Содиқ Фадел ташаббуси билан кўриб чиқилмоқда.
Al Hayat нашрига кўра, қироллик расмийлари муҳожирлар Саудия фуқаролигини талаб қилишидан чўчишмоқда.
Меҳнат муҳожирларини мамлакат чиқариш бўйича режалаштирилаётган кампания бу борадаги дастлабки қадам эмас: 2012—2015 йилларда мамлакатдан 243 минг покистонлик чиқариб юборилганди.

Биз Twitterда