Россияда ҳайвонот боғида қафасдан қочиб кетган йўлбарс боғ ходимини тирнаб ташлади

Article

Герда лақабли урғочи йўлбарс шанба куни эрталаб Санкт-Петербург ҳайвонот боғида қафасдан қочиб чиқиб, боғ ходимини тирнаб ташлади деб хабар беради РИА Новости

Йўлбарс соат 9:15 лар чамаси қафасдан чиқиб кетган ва уни уйқу дори ёрдамида ҳушсизлантиришга бир соатдан кўп вақт кетган. Бу оралиқда ҳайвонот боғига кириш ҳали бошланмаган бўлиб, очилиш одатдагидан бир соат кеч – 11:00 да амалга оширилди.

Герда унга овқат бераётган ходимни тирнаб, қафасдан чиқиб кетган. Ҳайвонот боғи ходими яраланганига қарамай, қафаснинг эшигини ёпиб, иккинчи йўлбарснинг чиқишига имкон бермаган. Йўлбарснинг тирнаши унинг ҳаётига жиддий хавф солмагани маълум бўлди.

Биз Twitterда