Озарбайжон болалар севимли шоири Илёс Топдиг вафот этди

Article

Бугун Озарбайжон адабиёти оғир жудоликка учради. Озарбайжон болалар севимли шоири Илёс Топдиг 83 ёшида вафот этди.

Атоқли шоирнинг ижод йўли унинг талабалик йилларида бошланган эди. Илк шеъри “Боку тунлари” деб номланганди. Унинг биринчи китоби 1955 йили нашр этилганди. Илёс Топдиг Озарбайжон матбуотида, телевидениесида, ноширлик соҳасида кўп йиллик ҳаёт йўлини босиб ўтди.

Шоирнинг шеърий асарлари ва таржималари 50 дан зиёд китоб шаклида ўқувчиларга етиб борган. Унинг болаларга мўлжалланган “Қишлоғимиз чўпони”, "Хумор", "Бир севгининг чақмоғи", "Ўрмон қўшиғи", каби асарлари жуда севиб ўқилади.

Оллоҳ раҳмат қилсин!


Биз Twitterда