Озарбайжон пойтахти Бокуда 255 журналистга бепул квартира совға қилинди

Photo: http://static.president.az
 
Озарбайжон ҳамкасбларимиз қувончига шерикмиз: Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг “Озарбайжон матбуот ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид чора-тадбирлар ҳақида”ги қарори доирасида Боку шаҳрининг Ҳазар денгизи қирғоғидаги Сабаил туманида 3 блокли, 17 этажли бино қуриб битказилиб, квартира калитлари эгаларига топширилди. Бу қарор бўйича қурилган иккинчи иншот ҳисобланади. Биринчи бино 2013 йилда қуриб битказилганди. Навбатда учинчи бино ҳам қуриб топширилади.
Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун бундай катта ҳажмда бепул уй-жойлар қуриб бериладиган дунёдаги бармоқ билан санаса бўладиган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади.
Тантанали тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда