Олимлар инсультни даволовчи ноёб воситани ихтиро қилдилар

Новосибирсклик олимлар юрак қон-томир касалликлари, жумладан ишемик инсультни даволовчи ноёб препаратни ихтиро қилдилар.
 
 
Янги дори воситаси таркибида полиаргининнинг янги синтезланган молекуласини синашда фойдаланиладиган тозаланган хужайралар мавжуд.
Препарат дастлаки синовлардан ўтказилди. Унинг воситасида қон айланиши яхшиланиши, тўқима некрозининг олди олиниши ва организмнинг муҳим фукцияларини тикланиши кузатилди.
Олимларнинг сўзларига қараганда, воситанинг ноёблиги шундан иборатки, у тўқималарнинг зарарланган жойларига фаол молекулаларни жарроҳлик амалиётисиз етказиш имконини беради.

Биз Twitterда