НАТОга аъзо бўлмаган Грузиянинг аскарлари НАТО учун ҳар куни ҳалок бўлмоқда

 
Афғонистондаги НАТО ҳарбий блокида бугунги кунда 12 мингга яқин ҳарбий кучлар мавжуд бўлиб, уларнинг 900 таси Грузия қуролли кучлари вакилларидир.
Умумий олганда, Грузия ҳали НАТО аъзоси ҳисобланмайди. Бу ташкилот билан Тбилисининг муносабатлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик деб юритиб келинади. Лекин қисқа давр мобайнида 32 грузин аскарининг Афғонистон тупроқларида ҳалок бўлгани маҳаллий аҳоли ўртасида “бундай ҳамкорлик ким учун манфаатли?” деган саволни туғдирмоқда, деб ёзмоқда интернет нашрлари.
“Мамлакат тупроқларидан минглаб километр узоқликда жон бераётган бу йигитларнинг ўлимидан Грузия учун нима фойда бўлади? Улар Грузиянинг эмас, грузин ҳукуматининг манфаатлари учун, улар ўз ўрниларини мустаҳкамлашда хорижий раҳнамоларнинг қўллаб-қувватлашига эришишлари учун жонларини беришмоқда” шаклидаги фикрлар аҳоли томонидан кенг ўртага ташланмоқда. Халқ ўз фарзандларининг бундай шаклда ҳаёт билан видо этишларига қарши чиқмоқда.

Биз Twitterда