Кореянинг Nature Cell компанияси ишлаб чиққан артритни тўқима ҳужайраси билан даволаш усули АҚШда қўлланадиган бўлди

 
Кореянинг Nature Cell компанияси томонидан ишлаб чиқилган артритни тўқима ҳужайраси билан даволаш усули – JointStem, 2b/3a текширувдан ўтгач, АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати назорати идораси (FDA) томонидан маъқулланди.
Nature Cell Co., Ltd. (бош директори Ра Юнг Чанг) томонидан 20 апрель куни берилган баёнотда, “Jointstem, дунёдаги илк дегенаратив артритнинг оғир шаклини организмдаги ёғлардан олинган ҳужайралар билан даволаш усули, АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати назорати идораси (FDA) томонидан тижорий клиник тестдан ўтди.” дейилади. Бу АҚШдаги касалларни корейс тўқима ҳужайраси технологиялари билан даволаш имконини беради.
“Биз ўйлаймизки, ушбу даволаш усулининг FDA томонидан маъқулланиши икки бор Кореяда ва бир бор АҚШда ўтказилган клиник тестлар доирасида олинган натижаларнинг хавфсиз ва самарали бўлганлиги, шунингдек ҳамкорликда ишлаб чиқилган сифат назорати усули самарадорлиги билан изоҳланади.” деб таъкидлади Nature Cell Co., Ltd. вакили.
Nature Cell Co., Ltd. ушбу даволаш усулининг АҚШдаги клиник тадқиқотларини 2022 йилгача якунлашни режалаштирмоқда. Клиник тадқиқотлар давомида бу усул 12 ой давомида 140 нафар беморда синаб кўрилади.
“Biostar оиласининг барча вакилларига, жумладан тадқиқотчиларга амалга оширилган ишлар учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Дунёнинг барча мамлакатлари, хусусан АҚШдаги артрит билан оғриган беморлар Корея Республикасида ишлаб чиқилган технология билан даво топадиган кунни тезлаштириш учун барча имконни ишга соламиз” дейди Nature Cell Co., Ltd. бош директори Ра Юнг Чанг.

Биз Twitterда