Ироқда катта портлашлар рўй берди, ўлганлар кўп

Article

31 декабрь, шанба, куни Бағдоднинг марказидаги гавжум бозорларидан бирининг яқинида иккита бомба портлаши содир бўлди, энг камида 21 киши ҳалок бўлди, 40 дан зиёд киши ярадор бўлди, деб хабар қилди Reuters.

Ҳозирча ушбу терактни бўйнига олган бўлмади, лекин ИШИД охирги пайтда Ироқ пойтахтида тинч аҳолига мўлжалланган ҳужумларни мунтазам амалга оширмоқда.

Полиция маълумотига кўра, портлашлар Синакдаги автоэҳтиёт қисмлар дўкони ёнида рўй берди, бири “жонли бомба” оқали амалга оширилган, иккинчиси яширилган портлаш жиҳози туфайли ҳаракатга келтирилган, деди Ироқ ички ишлар вазирлиги расмий вакили.