Қирғизистонда президентликка номзодлар сони 59 тада тўхтади!

 
Қирғизистонда 15 октябрда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида иштирок этиш учун номзодларни рўйхатга олиш 31 июлда ўз ниҳоясига етди. Қирғизистон марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига қараганда, 11 нафар партия вакиллари ҳамда 48 та мустақил номзод сайловларда президентликка даъвогар сифатида расмий рўйхатга олинган.
Бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова, “7 аёл, 52 эркак номзод марказий сайлов комиссиясига расмий мурожаат қилди. Шундан 8 нафари давлат идоралари, 7 нафари бизнес вакилларидир. 29 киши эса нодавлат нотижорат ташкилотларда фаолият олиб боради” деган маълумотларни келтирди.
Қирғизистоннинг “Сайлов тўғрисида”ги қонунига кўра, энди мурожаат қилган номзодлар 10 кун муддатда 30 минг фуқаронинг қўллаб-қувватлаш имзосини йиғиб, 14 минг долларлик иштирок этиш бадали билан биргаликда марказий сайлов комиссиясига топширишлари керак бўлади.
Шунингдек, номзодлар қирғиз тили имтиҳонидан ҳам ўтишлари шарт.

Биз Twitterда