Янги уйғур шаҳри – Хоргос: Дунёнинг Ғарб ва Шарқни боғловчи янги пойтахти

фото: http://www.theworldofchinese.com
 
Хитойнинг Уйғур мухторияти ҳудудида жойлашган, Қозоғистон билан чегарадош Хоргос шаҳрини довруғи ҳали тилларга тўла тушиб улгурмади. Сабаби оддий, бир неча минг йиллик тарихга эга бу кичик шаҳарнинг эркин иқтисодий ҳудудга айлантилиши тўғрисида қарор қабул қилинганига бор йўғи етти йил бўлди.
Бир пайтлар Буюк Ипак Йўлининг аҳамиятли нуқталаридан бири бўлган Хоргосдан Хитойни Қозоғистон орқали Европа билан боғловчи Евроосиё континентал темир йўли ўтган. Бу ўз ўзидан бу шаҳарни Хитойнинг Европа билан дарвозасига айлантирди.
Бу шаҳарда бугун дунёнинг энг йирик қуруқлик порти қурилмоқда. Порт тўла ишга тушгач, юкларни Хитой портларидан Европага етказиб бериш 36 кундан 10 кунга қисқаради.
Юз миллиардлаб долларлик сармоялар киритилиши натижасида янгича қиёфа ва савлат касб этаётган Хоргосда яна бир соҳа ривожи учун астойдил киришилди. Хитой Хоргос шаҳрини Голливуддан ҳам тараққий этган кино саноати марказига айлантириш йўлида иш олиб бормоқда. Эркин иқтисодий зона нуқтаи назаридан берилган имтиёзлар фақат ишлаб чиқариш ҳамда савдо тармоқлари билан чекланиб қолмай, балки маданият, ОАВ, кино соҳаларига ҳам тадбиқ этилгани боис бугунги кунда Хоргосда 2000 мингга яқин бундай йўналишлардаги ширкат иш олиб бормоқда.
Хоргослик продюсерлар иштирокида суратга олинган “Бўри жангчилар-2” (Wolf Warriors 2)  деб номланган янги фильм Хитойда 12 кунда 507 миллион АҚШ доллари миқдорида касса тушумига эришиб, бу борада рекорд кўрсаткични қайд этгани бу борадаги ишлар тўғри йўналишда эканини кўрсатади.
 
Очиқ интернет маълумотлари асосида тайёрланди

Биз Twitterда