Европа Иттифоқининг парчаланишидан ким манфаатдор?

Article
Сўнгги пайтда Европа Иттифоқининг таназзули борасида жуда кўп гап-сўзлар тарқалди. Британиянинг иттифоқдан чиқиши, Чехиянинг бунга тайёргарлик кўраётгани, яна бошқа бир қатор аъзо мамлакатларнинг бу борадаги ҳаракатлари ЕИнинг парчаланиши ҳақидаги башоратларнинг янада ишончли кўриниш олишига замин яратмоқда.
Кўпчилик ғарблик экспертлар бунда Россиянинг қўли борлиги ҳақида бонг уришмоқда. Лекин расмий Москва буни қатъий рад этди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думасидаги ҳукумат соатидаги чиқиши давомида бундай айбловлар уйдирма эканини таъкидлади. “Биз ҳеч қачон Европа Иттифоқининг парчаланишига қизиқмаганмиз. Президент Путин Россия ЕИни ягона, мустақил ва кучли ҳолатда кўришни исташи ҳақида кўп бора таъкидлаган”, - дейди Лавров.
Шундай экан Москва ЕИнинг парчаланишидан манфаатдор эмас. Лекин шу ўринда ҳақли савол туғилади: буни ким истамоқда? Ёки замон ривожи ва ЕИ томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг қониқарли даражада эмаслиги вазиятни шунга олиб келмоқдами? Нима бўлган тақдирда ҳам воқеалар ривожи қандай якун топишини вақт кўрсатади. 

Биз Twitterда