Хитой, Уйғуристон марказий аэропортини кенгайтиришга 6 миллиард доллар ажратди!

 
ПЕКИН / Vodiymedia / – Хитой Халқ Республикаси ривожланиш ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Уйғуристон мухтор ҳудуди пойтахти Урумчи Дивопу аэропортини кенгайтириш лойиҳасига 42,1 миллиард юань (6,06 миллиард АҚШ доллари) ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда REUTERS хабар берди.
Лойиҳа доирасида Дивопу аэропортига иккита қўшимча учиш йўлаклари барпо этилади. 2030 йилда якунланадиган қурилиш ишларидан сўнг, Уйғуристон марказий аэропорти йилига 63 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш ва 750 минг тонна юк ўтказиш ҳажмига эришади.

Биз Twitterда