Хитой Саудия Арабистонининг йирик давлат нефть компанияси Saudi Aramcoга ўн миллиард долларга яқин инвестиция киритиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, дастлабки ҳаракатлар натижаси ўлароқ хитойликлар 5-10 миллиард доллар миқдоридаги қимматли қоғозларни харид қилишлари мумкин.
Хитой давлат ташкилотлари айни пайтда бу борада Saudi Aramco билан музокара олиб боришмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, расмий Пекин бу орқали “қора олтин” нархининг ошишидан даромад олиш ва ўзининг нефть бозоридаги сиёсий таъсирини орттиришни мақсад қилган.