Атамбаев "Озодлик"ни туҳматлари учун судга берди! Судда ғолиб чиқса, унга тўланадиган тазминотни болалар онкологиясига ўтказиб беради!

 
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  ўз ор-номусини ҳимоя қилиб, Қирғизистон президенти шаънига бўҳтон ва уйдирмалар тарқатган, президентга ва Қирғизистонга қарши қаратилган фаолият билан муттасил шуғулланиб келган "Азаттык" ("Озодлик"нинг қирғизча версияси) радиосининг ва "Заноза" сайтининг журналистларига қарши даъво аризалари бўйича халқаро судларгача боришга тайёр эканлигини билдирди. Атамбаевнинг фикрича, улар "туҳматчилар ва ўлаксахўрлар". Шулар сабабли ўзининг онаси ва акаси вафот этганини ҳам айтиб ўтди Қирғизистон президенти.
"Мен "Азаттык" радиоси бўйича халқаро судларгача боришга тайёрман. "Азаттык" радиоси яхши сабоқ олади. Мен соғлигимни тиклаб олдим, Америкага бориб, Трамп билан сўзлашмоқчиман, сабаби буни тўхтатиш керак. Нима бўлганда ҳам мен журналистика — бу атайин туҳмат эмас, адолат, рост маълумот деб ҳисоблайман", — деди Атамбаев.
Атамбаев судда ютиб қолса, пулни болалар онкологиясига ёки қирғиз журналистларга ўтказиб беришини билдирди.
Бу икки оммавий ахборот воситасига қарши даъво очилгани ҳақида Атамбаев 15 март куни бир қатор мамлакатларнинг элчилари билан учрашув чоғида айтиб ўтганди ва уларнинг фаолияти 19 ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайловлари олдидан мамлакатдаги ҳолатни издан чиқаришга уриниш эканини таъкидлаганди.
 
интернет очиқ маълумотлари асосида тайёрланди

Биз Twitterда