АҚШ Давлат котиби Россияга ташриф буюриши эълон қилинди, расмий Москванинг бундан хабари ҳам йўқ!

 
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон апрелда Россияга ташриф буюриши ҳақида REUTERS ахборот агентлиги хабар берганди. Аммо, бу хабарнинг қизиқарли томони шу бўлдики, Москвада бу ҳақда маълумот ҳам йўқ, деб хабар қилди Russia Today.
Айтайлик, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Рябков Интерфакс билан суҳбатда “Бу ҳақда ҳеч қандай маълумотим йўқ” деган бўлса, ташқи ишлар матбуот хизмат раҳбари Мария Захарова “ҳозирча ҳар тарафга ёйилиб кетган бу хабарни тасдиқламоқчи ёки инкор этмоқчи эмасмиз” деб ёзди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Шу билан бирга бу хабарни тарқатиш билан атайин подадан олдин чанг чиқарилганига эътибор қаратган Захарова, “АҚШ сиёсий элитаси аниқлаб олсин, буни “рус хакерлари” АҚШ Давлат департаменти серверларидан ўғирлашдимикан ёки АҚШ хавфсизлигига раҳна солувчи бундай маълумот ўғирланишида америкалик манба борми?” деб ҳазил-мутойиба қилишга ҳам борди.
REUTERS бу ҳақдаги дастлабки хабарига “Тиллерсон НАТО учрашувини ўтказиб юбормоқчи, апрелда Россияга боради” деб сарлавҳа қўйганди. Кейинроқ эса, Давлат котибининг НАТО учрашувини ўтказиб юбориши сабаби сифатида ўша вақтда АҚШга ХХР раиси Си Цзиньпин келишини кўрсатиб, қўшимча изоҳ берганди.

Биз Twitterда