АҚШ суди президент рафиқаси Меланья Трампнинг даъвосини рад этди

Article
АҚШ биринчи хоними Меланья Трапмнинг Daily Mail газетасига қарши даъвосини Мэриленд штати суди кўриб чиқишни рад этди. Округ суди даъво аризасини бериш талаблари бузилганини эътироф этган ҳолда хорижий давлат ташкилотига қарши иш кўриш мақомига эга эмаслигини маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Меланья Трамп 2016 йилнинг сентябрида Англия газетасини бўҳтон тарқатишда айблаб судга берганди. Бунга газета томонидан унинг то Трамп билан 1985 йилда танишгунга қадар Нью-Йоркда ўз танасини сотиш орқали кун кўргани ҳақида материал берилгани сабаб бўлганди. 

Биз Twitterда