Арабистон қироли халқни ёмғир дуосига чақирди

Article
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд мамлакат аҳолисини келаётган пайшанба куни Худодан ёмғир сўраб, бирлашиб илтижо дуоси қилишга чақирди. Бу ҳақда қироллик котибияти хизмати хабар қилганини ёзади РИА.
Хабарда, “Юракдан илтижо қилсак, дуоимиз ижобат бўлади” дейилгани таъкидланади.
Олдинроқ, Бирлашган араб амирликларида ҳам худди шундай жамоат дуоси ўқилиб, ёмғир сўралганди. Сабаби ўтган йили қишдан бери ёғин ёғмай қўйганди. Қарангки, ўтган дам олиш куни мамлакат шимолида бироз ёғингарчилик бўлди.
Арабистон ярим оролида ёзда ҳарорат муттасил 50 даражадан иссиқ бўлади. Мамлакат марказида ва шарқида ёмғир фақат қиш сўнггида ва баҳорда ёғади, ғарбда эса – фақат қишда.

Биз Twitterда