Амирликлар Марсга парвозни амалга оширган илк мусулмон давлат бўлади

Article
Бирлашган араб амирликлари фазовий қудратга эга бўлган илк мусулмон давлат бўлишини маълум қилди. 2020 йилда БАА Марс сайёрасига “Умид” дея номланувчи роботлаштирилган фазовий кемани юбормоқчи. Қизил сайёрага уюштириладиган бу сафар Япония ҳудудидан амалга оширилади.
БАА бу ниятини 2014 йилда маълум қилганди. Масаланинг қизиқ томони шундаки, шу йили Амирликлар уламолар кенгаши мусулмонларнинг Марсга парвозини таъқиқловчи фатво чиқариб, бунга сафарнинг инсонни ўз жонига қасд қилиши билан тенглигини изоҳ изоҳ сифатида кўрсатишган. “Марсга сафар қилган инсоннинг Ерга қайтиш эҳтимоли деярли йўқ”, - дейилганди фатвода. Шу сабабли Марсга пилотсиз кема юборилади ва у сайёра атрофида учади.
 

Биз Twitterда