35 ёшли беш карра жаҳон чемпиони ҳалок бўлди

Article
Француз мотопойгачиси Антони Деляль (Anthony Delhalle) Ногаро шаҳарчасидаги трассада машғулот ўтаётган пайтда аварияга учраб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Motorsport хабар берди. Спортчи 9 март куни эрталаб, Ле-Ман пойгасига тайёргарлик кўриш жараёнида ҳалокатга дучор бўлган. Шифокорлар минг уринишмасин кўплаб жароҳатлар олган Антонини қутқариб қололмадилар. Ҳодиса қандай юз бергани тўғрисида аниқ маълумотлар ҳозирча ошкор этилмади. Деляль мотопойга бўйича беш карра жаҳон чемпиони эди. У Suzuki жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 35 ёши пойгачидан беваси ва икки нафар фарзанди қолди.
 


Биз Twitterда