Туркманистон президентининг ўғли парламентда қонунчилик қўмитасини бошқаради

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор мамлакат миллий парламенти қонунчилик қўмитаси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
20 март куни ўтказилган мамлакат парламентининг тўққизинчи сессиясида депутатлар бир овоздан Мажлис (парламент)нинг қонунчилик қўмитаси раиси этиб Бердимуҳамедов Сардор Гурбангулиевични сайлашган.
Сардор Бердимуҳамедов бундан уч ой бурун Ахал вилоятининг 24-сайлов округидан парламент депутати этиб рўйхатга олинганди.
2016 йилнинг июлидан эътиборан эса Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юрита бошлаганди. Сардор давлат раҳбарининг ягона ўғли ҳисобланади.

Биз Twitterда