Туркияда бир кунда ИШИДга алоқадор 760 киши қўлга олинди

Article
Туркияда якшанба куни 29 вилоятда амалга оширилган операция натижасида кечга қадар ИШИДга алоқадор 760 киши қўлга олинди. Уларнинг уйларидан айирмачилик ғояларига йўғрилган китоблар, ИШИДга оид ҳужжатлар, иккита рўйхатга олинмаган пистолет, тўртта милтиқ ва 400 га яқин патронлар топилди, деб хабар беради Анатолия агентлиги.
Қўлга олинганлар орасида Сурияга, айнан жанг ҳаракатлари кетаётган ҳудудларга мунтазам равишда бориб турган хорижий давлат фуқаролари ҳам бор. ИШИД аъзолигида гумон қилинаётганларнинг кўп қисми Шанлиурфа (150), Анқара (60), Газиантеп (47), Бурса (46) вилоятларидан қўлга олинди.

 

Биз Twitterда