Тиш ювиш ҳаётни олти йилга узайтирар экан

Article
Тиш ювиш ҳаётни олти йилга узайтирар экан. Америкалик олимлар узоқ изланишлардан сўнг худди шундай хулосага келишди. Мунтазам тишларни тозалаб туришнинг инсон организмига фойдаси каттадир. Бу нафақат тишни мустаҳкамлайди балки, соғлиқнинг муҳофазасида муҳим ўрин тутади.
Тишларда тош сифатида пайдо бўлувчи бактериялар қон айланиш тизимини ифлослаштиради. Бу эса ўз навбатида юракка катта зиён келтиради. Оғиз соҳасида гигиенага амал қилмаслик инсоннинг умрини қисқартириб, сурункали касалликлар келтириб чиқаради, дейишмоқда мутахассислар.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар куни икки маҳал тишини тозаловчи инсонлар, буни кўпинча унутиб қўювчиларга нисбатан олти йил кўпроқ умр кўришади. Шунингдек тишларни кам тозалаш натижасида таъм билиш рецепторлари фаолияти бузилиб, инсон овқатни кўп тановвул қиладиган бўлиб қолади. Бу эса зарарли семиришга олиб келади. 
 

Биз Twitterда